ЎЗБЕК АДАБИЁТШУНОСЛИГИДА АСҚАР МАҲКАМ ИЖОДИ
Abstract
Аннотатция. ХХ аср ўзбек шеъриятида ўз овозига эга Асқар Маҳкам лирикаси шубҳасиз адабиётимиз хазинасига қўшилган дурдона асарлардан саналади. Бу давр ижодкорлари ўз шеърларида яхшилик, инсоф, диёнат, ростгўйлик каби ҳақиқий инсоний хислатлар тараннумини бадиий тафаккурнинг турли поэтик унсурлари воситасида мисраларга сингдирган. Асқар Маҳкам ижодидаги диний-маърифий ғоялар ўз-ўзидан дунёга келган эмас, аввало, ижодкор фитратидаги исломий руҳ унинг ҳис-туйғусида, тафаккурида бўй кўрсатади. Ушбу мақоламизда ХХ аср ўзбек шеъриятида Асқар Маҳкам ўрни ва ўз овози хусусида тўхталамиз.